«Тошкент бўйича 35 та ноқонуний қурилиш аниқланган» – Жаҳонгир Ортиқхўжаев

«Тошкент бўйича 35 та ноқонуний қурилиш аниқланган» – Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Анжуманда журналистлар томонидан пойтахтда қанча ноқонуний қурилиш ҳолатлари аниқланганлиги юзасидан савол берилди. Саволга Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Ҳозирда шаҳар бўйича 35 та ноқонуний қурилиш бўйича бизда маълумот бор. Агар журналистларда ҳам шу каби ноқонуний ҳолатлар ҳақида маълумотлар бор бўлса ва уни бизга тақдим этишса, хурсанд бўлардик», дея жавоб берди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги қурилиш бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Жалол Арашовнинг маълум қилишича, ноқонуний қурилиш ҳолатларининг ҳар бири алоҳида ўрганилади.

«Лойиҳа-симета ҳужжатларига асосан қурилган ёки қурилмаганлиги, ер ажратиш қарорисиз, ўзбошимчалик билан, яъни била туриб қурилиш ишлари бошланганлиги босқичма-босқич ўрганилиб, хулосалар чиқарилади. Бу бўйича ҳаракатлар энди бошланади», – деди Жалол Арашов.