Тошкент-Бухоро йўналишидаги “Афросиёб” поездида йўловчи 10 минг АҚШ долларини унутиб, қолдириб кетди

Тошкент-Бухоро йўналишидаги “Афросиёб” поездида йўловчи 10 минг АҚШ долларини унутиб, қолдириб кетди

Жорий йилнинг 13 апрель куни 762-сонли “Тошкент-Бухоро-Тошкент” йўналишидаги юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” поездининг 5-вагонида ичида 8.850 АҚШ доллари, 1.930.000 сўм пул, иккита фуқаролик паспорти ва шахсий буюмлари мавжуд эркаклар қўл сумкаси йўловчи А.Қ. томонидан унутиб қолдирилди. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар бермоқда. 

Ушбу ҳолат Транспортда ХТББ Йўловчи поездларини кузатиш батальони ходими Ш.Худайберганов томонидан аниқланди.

Қўл сумкаси холислар иштирокида керакли ҳужжатлар асосида расмийлаштирилиб, ўз эгасига тўлиқ ва бешикаст ҳолда етказилди.

Фуқаро Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ЙПКБ ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.