Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент давлат аграр университети битирувчилари учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
8.04.2022 15:31,  
86

Жорий ўқув йилида Тошкент давлат аграр университети битирувчиларини ишга тақсимлаш тадбирларини самарали ташкил этиш мақсадида 7 апрель куни 2021/2022-ўқув йилининг бакалавриат ва магистратура битирувчилари учун «Карьера куни» ярмаркаси ташкил этилди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда уюштирилди.

/media/in_content_images/1_0ndA4PJ.jpg_image

"Меҳнат ярмаркасини ўтказишдан асосий мақсад қишлоқ хўжалиги, саноат, сервис хизмат кўрсатиш, олий ва профессионал таълим соҳаларида мавжуд бўш иш ўринларини аниқлаб вакант жойларга битирувчиларни жойлаштириш хамда иқтидорли ва қобилиятли ёшларни касбий ва илмий-тадқиқот ишларига кенгроқ жалб этиш, уларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шароит яратишга доир чоралар тизимини ишлаб чиқиш, юқори малакали мутахассис ва илмий педагогик ходимлар бўлиб етишишларида уларга амалий ёрдам беришдан иборатдир.

/media/in_content_images/2_0ARQmAb.jpg_image

Ушбу меҳнат ярмаркасида асосий кадрлар "истеъмолчилари" ҳисобланган 57 та вазирлик, идора, ташкилот, муассаса, агрокластер ва 2 та хорижий ташкилот вакиллари ҳамда битирувчи курс талабалари иштирок этди. Бугунни ўзида 500 нафарга яқин битирувчилар иш берувчилар билан шартнома тузишга эришди", дейди проректор Соҳиб Исломов.

/media/in_content_images/3_9NdlFV7.jpg_image

Университет Матбуот хизмати маълумотларига кўра, 2021-2022 ўқув йилида жами 1143 талаба ўқишни тамомлайди.

/media/in_content_images/4_R0EmnVY.jpg_image

Жумладан:

-кундузги таълим шакли бўйича 20 та бакалавриат йўналишларида 652 нафар талаба (шундан, давлат гранти асосида 157 нафар ва тўлов контракт асосида 495 нафар);

/media/in_content_images/5_R2MksTj.jpg_image

-сиртқи таълим шакли бўйича 5 та бакалавриат йўналишларида тўлов-контракт асосида 28 нафар талаба;

/media/in_content_images/6_jqenGeM.jpg_image

-33 та магистратура мутахассисликлар бўйича 355 нафар магистр (шундан,147 нафари давлат гранти асосида, 208 нафари тўлов-контракт асосида).

/media/in_content_images/7_zTjK6rl.jpg_image

Шу билан бирга, Польша, Россия давлатларининг олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилган қўшма таълим дастурлари асосида 108 нафар талаба ўқишни тамомлайди.

/media/in_content_images/8_dMdb8ng.jpg_image

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан