Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети онлайн таълимга ўтди

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети онлайн таълимга ўтди

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 19 апрелдан номаълум муддатга онлайн таълимга ўтказилди. Бу ҳақда  «Bugun.uz» маълум қилди.

Унга кўра, университет профессор-ўқитувчиларининг 5 нафарида коронавирус аниқланган. Шунингдек, талабалари орасида ҳам бундай ҳолатлар аниқлангани сабабли Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда 2021 йилнинг 19 апрель санасидан бошлаб ўқув жараёни номаълум муддатга масофавий шаклга ўтказилган.

Эпидемиологик вазият барқарорлашгач, анъанавий ўқув жараёнига қайтиш борасида қўшимча хабар берилиши таъкидланган.

Аввалроқ Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети карантинга ёпилгани хабар қилинганди.