Тошкент давлат техника университети ҳудудида замонавий ўқув-амалий комплекси барпо этилади

Тошкент давлат техника университети ҳудудида замонавий ўқув-амалий комплекси барпо этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 26 октябрь куни қурилиш соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Тошкент давлат техника университети ҳудудида замонавий ўқув-амалий комплекси барпо этилади.

Дунё тажрибасидан маълумки, кўплаб машҳур илмий муассасалар университетлар ичида жойлашган. Режалаштирилаётган мажмуа ҳам шу ҳудуддаги Тошкент давлат техника университети, Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Турин политехника университетидаги жами 36 минг талаба, 2 мингдан зиёд профессор-ўқитувчилар учун шундай марказ бўлиши кўзда тутилмоқда. Бу ерда бир пайтда 500 та стартап резидентлари, 120 та ишлаб чиқариш корхонасини жойлаштириш мумкин бўлади.