Тошкент давлат техника университетидаги ёнғин юзасидан муносабат билдирилди

Тошкент давлат техника университетидаги ёнғин юзасидан муносабат билдирилди

Тошкент давлат техника университетида жойлашган ошхонада содир бўлган ёнғин юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий муносабат билдирди.

Жорий йилнинг 28-октябр куни соат 13:44 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Университет  кўчаси ТДТУ ҳудудида жойлашган енгил конструкциялар билан қурилган хусусий мулкдор фойдаланишидаги ошхонада ёнғин келиб чиқди.

Мазкур ҳолат ҳақида университет масъуллари томонидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар берилди. 

Жалб этилган 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб келган ҳолда қисқа вақт ичида ёнғинни бартараф этди.

Содир бўлган ёнғин университетнинг ўқув бинолари ва моддий-техник базасига ҳеч қандай зарар келтирмаган.
  
Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. 

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.