Тошкент давлат юридик университетига киритиб қўйиш учун 10 минг доллар сўраган шахс ушланди

Тошкент давлат юридик университетига киритиб қўйиш учун 10 минг доллар сўраган шахс ушланди

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Пойтахтнинг Яккасарой туманида пул эвазига Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаро М.О. бошқа бир фуқаро А.нинг ишончига кириб, унинг жиянини ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ТДЮУга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 10 минг доллар сўраган.

Белгиланган пулни фирибгарлик йўли билан олаётганида Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Яккасарой тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28-, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.