Тошкент дунёнинг энг арзон шаҳарларидан бири деб топилди

Тошкент дунёнинг энг арзон шаҳарларидан бири деб топилди

The Economist томонидан дунёнинг арзон шаҳарлари рейтинги тузилди.

Маълум бўлишича, Тошкент жаҳоннинг энг арзон шаҳарлари учлигига кирган. Унга кўра, Сурия пойтахти Дамашқ ва Ливия пойтахти Триполи энг арзон шаҳарлар дея топилган. Тошкент улардан сўнг учинчи ўринда қайд этилган. Рейтингда 173 шаҳар жой олган.

Рейтинг 10 асосий тоифа – озиқланиш, ўзини-ўзи парвариш қилиш, транспорт, саёҳат ва бошқаларга асосан тузилган.

Дунёнинг энг қиммат шаҳари деб эса Тель-Авив топилган. Шунингдек, Париж, Сингапур, Цюрих ва Гонконг ҳам қиммат шаҳарлар қаторидан жой олган.