Тошкент ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар рейтингида нечанчи ўринда?

Тошкент ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар рейтингида нечанчи ўринда?

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри Жаҳон ҳаво сифати рейтингида дунёдаги энг ифлос ҳавога эга шаҳарлар рўйхатида 127-ўринни эгаллади. Бу ҳақда «World Air Quality» сайтида маълум қилинди.

Веб-сайт маълумотларига кўра, 6 январь ҳолатида микродисперсли заррачаларнинг ПМ2.5 (одамнинг ўпкасида жойлашадиган қаттиқ моддалар) концентрацияси Тошкент ҳавосида ҳар бир кубометр учун 122 мкг ни ташкил этган.

Шунингдек, сайт Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларини тақдим этади. Унга кўра ПМ2.5 нинг ўртача кунлик концентрацияси ҳар бир кубометр учун 25 мкг дан ошмаслиги лозим. Шунингдек, сайт кейинги бир ҳафта учун шаҳарда ҳаво сифати прогнозини ҳам эълон қиглан.

Маълумот ўрнида, «Ўзгидромет» Тошкент шаҳридаги ҳавоси энг ифлосланган ҳудудларни аниқлаган. Унга кўра, пойтахтнинг Сергели, Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманларида юқори салбий кўрсаткич қад этилган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев атроф-муҳитга хавфи юқори бўлган 240 та корхонага локал тозалаш иншоотларини ўрнатиш ҳақида топшириқ берганди.