Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент ИЕС қайта тикланувчи энергия манбалари салмоғини оширмоқчи
14.10.2022 18:01,  
30

Энергия ва энергия ресурслари ҳар қандай мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожланишини таъминлайди. Шунингдек, аҳоли фаровонлигини белгилайдиган омиллардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда ялпи ички маҳсулотнинг энергия сиғимини янада қисқартириш, маҳсулот таннархини камайтириш ва “яшил энергетика” сиёсатини амалга ошириш, яъни қайта тикланадиган энергия манбаларидан, жумладан, қуёш, шамол ва сув энергиясидан фойдаланишни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Иссиқлик электр станциялари” (ИЭС) акциядорлик жамиятининг “Энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш тўғрисида”ги топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент иссиқлик электр станцияларида режали ишлар олиб борилмоқда.

Корхонада энергия самарадор ва энергия тежамкор технологияларни жорий этиш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш босқичма-босқич йўлга қўйилмоқда. Энергия самарадорлигини ошириш, ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш, ортиқча ҳаражатларнинг олдини олиш мақсадида қуёш фотопанелларини аккумулятор батареяларисиз ўрнатилиши бўйича чоралар кўрилди. Қурилма ва жиҳозлар харид қилиниб, мутахассислар томонидан иқтисодий самарадорлиги устидан мониторинг ўтказилди ва жой танланди. Шу кунгача автогаражга 4 кВт қуёш фотоэлектр панели ўрнатилган эди. Маълумотларга кўра, бу қуёш панеллари 4 соат давомида ёритиб туради, натижада йилига 3,2 минг кВт соат электр энергияси тежалади.

– Тошкент ИЭСда қайта тикланувчи энергия манбалари салмоғини ошириш бугунги кундаги мақсадимиздир, - дейди корхона электр цехи бошлиғи Мурод Кенжебаев, – “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ мутахассислари томонидан бугунгача 30 дона қуёш электр панели ўрнатилди. Режа бўйича қуввати 360 W дан 144 дона қуёш электр панеллари ўрнатилиши кўзда тутилган, бу эса 52 кВтни ташкил этади.

Айни кунда бош бинонинг 1-4 қават йўлак ва зиналарига 20 та, 1-12 энергоблоклар йўлак ва зиналарига 184 та сенсорли ёритиш датчиклари ҳам ўрнатилди. Шунингдек, Кимё цехи ва мазут хўжалигида 100 кВт ва 75 кВт қувватга эга частота ўзгартиргич қурилмалар ишлаб турибди.

Бундан ташқари, кимё цехи ва мазут хўжалигига 200 литр хажмли 4 та сув коллекторлари ўрнатилди. Таъкидланишича, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш ва ўрнатишга дастлаб катта маблағ талаб этилса-да, улар кейинчалик иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди. Бундай қурилмалардан ишлаб чиқариладиган энергия нархи йилдан-йилга пасайиб боради. – Шу боис замон талабига мувофиқ корхонамиз учун сарфланадиган энергияни иқтисод қилиш, “яшил энергетика”ни ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш учун истиқболли лойиҳалар йўлга қўйилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан