Тошкент – Киев – Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар тикланмоқда

Тошкент – Киев – Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар тикланмоқда

26 сентябрдан бошлаб, «Uzbekistan Airways» AJ Тошкент – Киев – Тошкент йўналиши бўйича авиақатновларни тикламоқда. 

Режага мувофиқ қатнов ҳафтада бир марта – якшанба кунлари амалга оширилади, дея «Uzbekistan Airways» AJ хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Тошкент – Киев йўналишида авиачипта 2 234 655 сўмдан (багажсиз) ва 2 575 535 сўмдан (багажни ҳисобга олган ҳолда), Тошкент – Киев – Тошкент йўналишидаги авиачипталар эса 4 205 223 сўмдан (багажсиз) ва 4 836 482 сўмдан (багажни ҳисобга олган ҳолда) бошланади.

Чипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтида 3% чегирма билан,Uzbekistan Airways Sale sфилиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.