Тошкент марказида иккита машина ёниб кетди

Тошкент марказида иккита машина ёниб кетди

Тошкент шаҳридаги Ш.Руставели кўчасида “Нексия-3” ва “Спарк” русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Фавқулодда вазият вазирлиги хабарига кўра, ЙТҲ 10 март кунидан 11 март кунига ўтар кечаси рўй берган. Тўқнашувдан сўнг иккала машинада ҳам ёнғин келиб чиққан.

Таъкидланишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, ҳайдовчилар ўз вақтида машинадан чиқиб кетишга муваффақ бўлишган.