Тошкент марказидаги сайилгоҳ ўрнида «Истиқлол» мажмуаси қурилади

Тошкент марказидаги сайилгоҳ ўрнида «Истиқлол» мажмуаси қурилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб барпо этиладиган «Истиқлол» мажмуаси лойиҳаси бўйича танлов эълон қилди.

Қайд этилишича, мажмуани барпо этиш жойи сифатида Шароф Рашидов, Ислом Каримов ва Афросиёб кўчалари оралиғида, Марказий универмаг (ЦУМ) қаршисидаги «сайилгоҳ», «Мовий гумбазлар» ошхонаси жойлашган ҳудуд танланган.

Танлов ғолиб (лар)и жорий йил 15 март куни қуйидаги тартибда тақдирланади:

  • I-ўрин соҳибига биратўла тўлаб бериладиган 300 млн сўм пул мукофоти ва Ҳукумат номидан расмий табрикнома;
  • II-ўрин соҳибига биратўла тўлаб бериладиган 200 млн сўм пул мукофоти ва Ҳукумат номидан расмий ташаккурнома;
  • III-ўрин соҳибига биратўла тўлаб бериладиган 100 млн сўм пул мукофоти.