Тошкент метрополитени Сергели йўналишини қуриш ишлари якунланмоқда

Тошкент метрополитени Сергели йўналишини қуриш ишлари якунланмоқда

Умумий қиймати 82,66 миллион АҚШ доллари бўлган ушбу мега лойиҳада дастлабки қурилиш ишлари 2017 йил бошида бошланган бўлиб, ҳозирда ўз ниҳоясига етиш арафасида турибти. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг “Кўприкқурилиш трести” унитар корхонаси қурувчилари томонидан ҳозиргача “Чоштепа”, “Тошкент ҳалқа йўли”, “Сергели”, “Афросиёб” ва “Қипчоқ” бекатларида асосий қурилиш ишлари якунланиб, ташқи ва ички қисмларга безак бериш ишлари амалга оширилмоқда.

Шу кунгача бекатлар оралиғидаги икки йўлли пўлат изларнинг жами 12,8 километр қисмига темир йўл излари тўлиқ ётқизилди. Таъкидлаш лозимки, “Чоштепа” бекати Чилонзор йўналишидаги “Олмазор” ер ости бекати билан боғланади. 

Ушбу лойиҳа якунига етгач 214 та янги иш ўрни ҳам яратилади.