Тошкент метрополитенида иккита поезд тўқнашиб кетди

Тошкент метрополитенида иккита поезд тўқнашиб кетди

18 март куни тахминан соат 20:10ларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги “Олмазор” ер ости метро бекатидан “Сирғали” метро йўналиши томон ҳаракатланиб кетаётган состав техник сабабларга кўра тўхтаб қолган. Натижасида ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган навбатдаги состав тўхтаб турган вагонга бориб урилган. Маълум бўлишича, ҳодисада жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Вагонларга ҳам катта зарар етмаган.

Вагон ичидаги йўловчи фуқаролар хавфсиз жойга эвакуация қилинган.

Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ раҳбарияти, ёнғин-қутқарув хизмати, туман ИИБ, Прокуратура ҳамда Миллий гвардия ходимлари чиқишган.

Ҳозирда вазият юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.