Ижтимоий тармоқда Тошкент метрополитени учун олиб келинган янги «Москва» поездлари ишга тушгани ҳақида хабарлар ва унинг илк суратлари пайдо бўлди.
Таъкидланишича, янги метропоезд 21 ноябрь куни ҳам «Ўзбекистон» йўналишида бир неча қатновни амалга оширади — «Дўстлик» (собиқ «Чкалов») станциясидан 13:30 да йўлга чиқиб, 17:00 гача юради.