Тошкент метрополитенига 20 та метро вагони (5 та состав) олиб келинади, поезд қатновлари ўртасидаги интервал қисқартирилади

Бу ҳақда АОКАда Транспорт вазирлиги ва «Тошкент метрополитени» ДУК мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди:

«Қатновлар бўйича 31 августдан янги жадвал жорий этилади, унга кўра:

Чилонзор йўналишида эрталабки соат 07:30 дан 09:00 гача поездлар оралиғи 3 дақиқани ташкил этади ва кечки соат 16:30 дан 19:00 гача 4 дақиқа оралиғи билан ҳаракатланади;

Ўзбекистон йўналишида эрталабки соат 07:30 дан 09:00 гача поездлар оралиғи 4 дақиқани ташкил этади ва кечки соат 16:30 дан 19:00 гача 5 дақиқа оралиғи билан ҳаракатланади.

Бу асосан йўналишда ишлаётган метро составларини кўпайтириш ҳисобига амалга оширилиб, йўловчиларимизнинг йўлга сарфлайдиган вақти қисқартирилади».