Тошкент метрополитенининг навбатдаги босқичини қуриш ишлари сабаб "Қўйлиқ" атрофидаги айрим автобуслар йўналишлари ўзгартирилди

Тошкент метрополитенининг навбатдаги босқичини қуриш ишлари сабаб

Тошкент метрополитенининг ер усти халқа йўналиши, навбатдаги босқичини қуриш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, Янги Қўйлиқ ва Тошкент халқа автомобил йўли кўчалари чорраҳаси автомобиллар ҳаракати учун ёпилганлиги муносабати билан, ушбу чорраҳа орқали ҳаракатланувчи 37, 45, 55-сонли автобус йўналишлари ҳаракатига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилади. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" AЖ Aхборот хизмати хабар бермоқда.

Ўзгартириш қуйидагича:

- 37 ва 55-сонли автобус йўналишлари ҳаракати икки томонлама Тошкент халқа айланма йўлидан Қўйлиқ маҳалласи ҳудуди (Тиббиёт коллежи кўчаси) ва Янги Қўйлиқ кўчалари орқали ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ўзгартирилади;

  • 45-сонли автобус йўналишининг Қўйлиқ бозори томон ҳаракати Тошкент халқа айланма йўли орқали Қўйлиқ деҳқон бозорига қадар, қайтиш йўналишидаги ҳаракати Қўйлиқ бозоридан Фарғона йўли, Янги Қўйлиқ кўчалари ҳамда Қўйлиқ маҳалласи ҳудуди (Тиббиёт коллежи кўчаси) ва Тошкент халқа айланма йўли кўчалари орқали ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ўзгартирилади.

 

Бунда йўналишнинг Қўйлиқ деҳқон бозори сўнгги бекатида тўҳтаб туриш вақти қисқартирилади.