Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент метросида бекат навбатчиси ва фарроши иш жойига маст ҳолатда келди
31.01.2022 22:38,  
331

30 январь куни Тошкент метрополитенининг Сергели 1 бекатида тунгги навбатчиликни қабул қилиш вақтида бекат навбатчиси М.М. ва фаррош М.С. иш жойига спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда келган.

Вазиятга аниқлик киритилишича бекат навбатчиси М.М ҳамда катта оператор Г.И. фаррош М.С.нинг туғилган кунини нишонлаш мақсадида иш вақтидан аввал кафега боришган ва ходимлар М.М. ва М.С. спиртли ичимлик истеъмол қилишган. Тиббий экспертиза хулосасига кўра бу ҳол ўз тасдиғини топди. 

Шунингдек, ўз ҳатти-ҳаракати билан меҳнат интизомини қўпол равишда бузганликлари учун Ҳаракат хизмати 1- бекат навбатчиси М.М. ва бекат фарроши М.С. билан тузилган меҳнат шартномалари Ўз.Р. МК нинг 100-моддаси иккинчи қисми 4-банди ҳамда «Тошкент метрополитени ички меҳнат тартиби қоидалари»нинг 1-иловаси 2-бандига (иш жойида ёки ишга маст ҳолда, гиёҳвандлик, психотроп ёки захарвандлик воситаларини истеъмол қилиб келиш, буни гувоҳлар кўрсатмаси ёки тиббий ҳулоса тасдиқланган бўлса) асосан бекор қилинди.

Ҳаракат хизмати 1- бекат катта оператори Г.И. эса М.М. ва М.С. спиртли ичимлик истеъмол қилиб иш жойига келганлигини, бу ҳолат метрополитенда ҳаракат хавфсизлигига раҳна солиши ва фожиа билан тугаши мумкинлигини била туриб раҳбариятга маълум қилмагани учун Тошкент метрополитенидан техникавий фойдаланиш қоидаларининг 1-боб, 6-бандини (поездлар ҳаракат билан боғлиқ ҳар бир ходим ҳаракат хавфсизлиги учун ўз мажбуриятлари доирасида шахсан жавобгардир) бузгани сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддаси биринчи қисми 1- бандига асосан «ҳайфсан» интизомий жазоси қўлланди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан