Тошкент метросида ўзини поезд йўлига ташлаган аёл ҳақида маълумот берилди

Тошкент метросида ўзини поезд йўлига ташлаган аёл ҳақида маълумот берилди

28 декабрь куни соат 21:23да Тошкент метрополитенининг «Алишер Навоий» номли бекатида 1982 йилда туғилган фуқаро Б.И. ўзини атайлаб яқинлашиб келаётган поезд остига ташлаш мақсадида поезд йўлига ётиб олган. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан маълумот берди.

Метрополитен ходимлари ва метро хавфсизлик бўлимининг тезкор ҳаракатлари натижасида бахтсиз ҳодисанинг олди олинган. Фуқаро Б.И. жиддий жароҳатларсиз платформага олиб чиқилган.

Б.И. депрессия ҳолатида бўлганлиги ва ўзининг ножўя ҳаракатларини кучли эҳтирос ҳолатида содир этганлиги қайд этилган. Ушбу ҳолат бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.