Тошкент метросида поезд очиқ эшик билан ҳаракатлангани ортидан 3 киши ишдан олинди

Тошкент метросида поезд очиқ эшик билан ҳаракатлангани ортидан 3 киши ишдан олинди

Тошкент метрополитенида поезднинг очиқ эшик вагон билан ҳаракатлангани бўйича тергов ўтказилиб, бу юзасидан «Ўзбекистон темир йўллари» қўшимча маълумот берди.

Маълум қилинишича, хизмат вазифаларини нотўғри бажаргани учун машинист, электромонтёр-чилангар ва электр ҳаракатланувчи таркибнинг катта устаси эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Шунингдек, электр базаси бошлиғининг электр ҳаракатланувчи таркибини таъмирлаш бўйича ўринбосари иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида жаримага тортилган.

Маълумот учун, 10 апрель куни Тошкентда метро поезди йўловчилар ҳаётини хавфга қўйиб очиқ эшик билан ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди.