Тошкент метросида тиламчилик қилганлар билан курашилади

Тошкент метросида тиламчилик қилганлар билан курашилади

Ижтимоий тармоқларда метро вагонларида тиламчилик қилаётганлар устидан шикоят билдирувчилар кўпайиб қолди. Метро маъмурияти бу билан курашишга ваъда берди.

“Тошкент метрополитени” ҳар қандай фуқаро метрополитенда йўловчи сифатида ҳаратланиши мумкинлигини маълум қилган. Лекин, Ўзбекистонда тиламчилик қилиш қонунга кўра тақиқлаб қўйилган.

Ҳозирда шундай ҳолатлар билан курашиш бўйича зарур чоралар кўриляпти. Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари тиламчиликка қарши тезкор профлилактик тадбирларни амалга оширади, – дейилади маъмурият ахборотида.