Тошкент метросида яна носозлик содир бўлди

Тошкент метросида яна носозлик содир бўлди

Тошкент метрополитенидаги бекатлардан бирида поезд эшигида носозлик аниқланди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” УК хабар бермоқда.

Бугун, 22 сентябрь куни соат 08:37да Чилонзор йўлининг “Халқлар дўстлиги” бекатида 13-йўналишдаги ҳаракат таркибининг 2-вагонидаги 4-эшик техник носозлик туфайли ёпилмай қолган.

Қайд этилишича, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчилар ушбу поезддан туширилган. Ортдан келаётган 5-йўналишдаги ҳаракат таркиби бир дақиқада етиб келиб йўловчиларни олиб кетган.

“Тошкент метрополитени” ДУК келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўраган.

Аввалроқ, жорий йилнинг 20 сентябрь куни метронинг Ўзбекистон линиясидаги Ғафур Ғулом бекатида поезднинг ҳаво алмаштириш тизимида носозлик юзага келиб, йўловчилар тушириб юборилганди.