Тошкент шаҳар ҳокимлиги журналист ва блогерлардан куз-қиш мавсуми олдидан ҳал қилиниши керак бўлган муаммоларни кўпроқ ёритишни сўради

Тошкент шаҳар ҳокимлиги журналист ва блогерлардан куз-қиш мавсуми олдидан ҳал қилиниши керак бўлган муаммоларни кўпроқ ёритишни сўради

Тошкент шаҳар ҳокимлиги журналист, блогер ва барча фуқароларга мурожаат қилиб, куз-қиш мавсумидан олдин ҳал қилиниши керак бўлган муаммоларни кўпроқ ёритишни сўради:

"Журналист, блогер ва шаҳримизнинг барча фуқаролари диққатига!

Тошкент шаҳридаги коммунал соҳага дахлдор хизматлар томонидан кузги-қишки мавсумни беталофот ўтказишга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. 

Шунга қарамай, ҳокимлик ва масъул ташкилотларнинг эътиборидан четда қолган ҳолатлар бўлиши мумкин. Aгар сиз куз-қиш мавсумидан олдин ҳал қилиниши керак бўлган бирор муаммони аниқласангиз, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Фейсбук саҳифаси орқали хабар беришингизни ёки бу ҳақидаги маълумотни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингиз / каналларингизга жойлаштиришингизни сўраймиз.

Бу билан шаҳардаги коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналарга тизимдаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаб, бартараф этиш масаласида сезиларли ёрдам берган бўласиз" дейилади ҳокимлик хабарида.

369