Тошкент шаҳар ИИББ “Гуанджо” клиникаси юзасидан расмий муносабат билдирди

Тошкент шаҳар ИИББ “Гуанджо” клиникаси юзасидан расмий муносабат билдирди

Тошкент шаҳар ИИББ “Гуанджо” клиникаси юзасидан расмий муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда “Гуанджо” клиникасининг сирини фош қилишибди” деб номланган видео тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

«GUANGZHOU MEDICAL of CHINA» МЧЖ мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-3-моддаси 2-қисми «б» банди (“Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида мазкур клиниканинг Тошкент шаҳридаги ва бошқа вилоятлардаги филиалларида текширув ўтказилган.

Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.