Тошкент шаҳар таркибига қайси ҳудудлар қўшилиши маълум бўлди

Тошкент шаҳар таркибига қайси ҳудудлар қўшилиши маълум бўлди

Тошкент шаҳар ҳокимияти «Тошкент шаҳрини 2041 йилгача ривожлантириш бош режа лойиҳасини ишлаб чиқишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Қарор лойиҳасига кўра, шаҳар таркибига

  • Хонобод посёлкаси,
  • Ўзгариш посёлкаси,
  • Юнусободнинг шимол қисми (Зангиота тумани),
  • Салар посёлкаси
  • Олмос посёлкасининг (Қибрай тумани) бир қисми,
  • Сергелига туташ бўлган (Зангиота, Янгийўл, Юқоричирчиқ туманлари) ҳудудлар,
  • Бектемир туманининг жанубий ҳудудлари (Қуйичирчиқ тумани)ни киритиш режалаштирилмоқда.