Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси пойтахт кўчаларида пайдо бўлган кўчма камераларга изоҳ берди
10.12.2020 11:27,  
1108

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси матбуот хизмати пойтахт кўчаларида пайдо бўлган кўчма камералар нима мақсадда ишлатилаётганини тушунтирди.

Қайд этилишича, пойтахт кўчаларида йўловчилар ва транспорт воситалари оқимини ўрганишни назарда тутувчи "Тошкент шаҳри транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасининг бош режаси"ни ишлаб чиқиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

“Шу муносабат билан ходимлар томонидан катта чорраҳаларда транспорт воситалари ҳисоби юритилмоқда ҳамда йўловчилар сони аниқланиб борилмоқда. Буни амалга ошириш учун кўчма камералардан фойдаланилмоқда.

Шуни таъкидлаш жоизки, мазкур тадқиқот ишларида фойдаланилаётган камералар йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиш ҳолатларини аниқлашга мўлжалланмаган”, - дейилади изоҳда.
 
Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси пойтахт кўчаларида ўтказилаётган тадқиқот ишлари тўғрисида интернетда тарқалган нотўғри маълумотларга ишонмасликни сўраган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан