Тошкент шаҳри Чилонзор туманида йигит келишмовчилик туфайли ўз акасини пичоқлаб ўлдирган йигитга суд ҳукми ўқилди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида йигит келишмовчилик туфайли ўз акасини пичоқлаб ўлдирган йигитга суд ҳукми ўқилди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида йигит келишмовчилик туфайли ўз акасини пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабар берилганди. Жиноят ишлари бўйича туман судида 10 май куни марҳумнинг укасига ҳукм ўқилди.

Қайд этилишича, жиноят иши судья Жаъфар Қурбонов раислигида кўриб чиқилган. Судланувчи Нуриддин Маҳмудов Жиноят кодексининг 104-модда 3-қисми «д» банди билан айбдор деб топилган.

Унга Жиноят кодексининг 104-модда (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «д» банди билан кодекснинг 57-моддасини қўллаб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. У жазони умумий тартибли колонияда ўташи белгиланган. Жазони ўташ муддати 2020 йил 17 декабрь кунидан деб ҳисобланади.