Тошкент шаҳри ҳавоси тозаланмоқда

Тошкент шаҳри ҳавоси тозаланмоқда

Ўзгидромет хабарига кўра, Тошкентда ҳавонинг ифлосланиш даражаси ўтган кунларга нисбатан пасайишни бошлаган.

7 ноябрь соат 11:00 ҳолатига кўра, Тошкент ҳавосининг ифлосланиш даражаси нормал деб қабул қилинган концентрациядан 3,3 баробар ошиқ бўлган.

Шамол йўқлиги ва автотранспорт воситаларининг камлиги туфайли ҳаво сифати кун давомида ўзгариши мумкин.

Тошкентда 4 ноябрдан бошлаб кучли чанг ва қум бўрони кузатилган эди. Ўзгидромет пойтахт ҳавосидаги чанг миқдори 30 баробаргача кўтарилганини маълум қилган эди.

Чанг бўрони туфайли “Тез ёрдамга” қўнғироқлар сони ҳам ошиб кетди. Кўпчилик нафас сиқиши билан мурожаат қилган.