Тошкент шаҳри ва вилояти, Сурхондарёда аҳоли орасида яна коронавирус аниқланди

Тошкент шаҳри ва вилояти, Сурхондарёда аҳоли орасида яна коронавирус аниқланди

2020 йил 20 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6119 (+94) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 69 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 12 нафари Тошкент вилоятида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 4 нафари Сурхондарё вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида) қайд этилган.

Айни пайтда юртимизда 4273 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди. 

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1827 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.