Тошкент шаҳри ва вилоятининг чегаралари ўзгарди

Тошкент шаҳри ва вилоятининг чегаралари ўзгарди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри чегараларининг ўзгариши юзасидан тегишли қарори  ижроси юзасидан ҳудудларда бир қатор ишлар амалга оширилди.

Тошкент шаҳри ва вилоятининг чегаралари ўзгарди

Хусусан, Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ҳудудларда олиб борилган хатлов ишлари натижаларига кўра, Қибрай туманидан Яшнобод туманига жами 2107,4 га ер, шундан 1002,6 га қишлоқ хўжалиги ер майдони ҳамда қуйидаги ижтимоий объектлар ўтказилиши таъминланган:

- Маҳаллалар – 8 та;
- Нотурар жойлар – 195 та;
- Турар жойлар – 5091 та;
- Мактаблар – 3 та;
- Мактабгача таълим муассасалари – 1 та;
- Диний муассасалар – 2 та;
- Қабристонлар – 2 та;
- Тиббий муассасалар 1 та;

Қибрай туманидан Яшнобод туманига ўтаётган аҳолининг доимий яшаш манзили Тошкент шаҳри Яшнобод тумани этиб белгиланади.