Ижтимоий тармоқда тарқалган, Тошкентда 4 та машина иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2022 йил 2 май соат 14:30 ларда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Маннон Уйғур кўчасида ҳайдовчилар:
1) 1991 йилда туғилган У.Н. бошқарувидаги "Matiz" русумли;
2) 1987 йилда туғилган М.Ш. бошқарувидаги "Lacetti" русумли;
3) 1969 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги яна бир "Matiz" русумли;
4) 1980 йилда туғилган Н.М. бошқарувидаги "Nexia-3" русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган ва ҳайдовчи У.Н. бошқарувидаги “Matiz” автомобили ағдарилган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.