Тошкент шаҳрида 500 киши коронавирусдан тузалди

Тошкент шаҳрида 500 киши коронавирусдан тузалди

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 7 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида 19 нафар ҳамда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 6 нафар, жами  32 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 468 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 500 нафарга етди. 

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1624 нафарга етди.