28 апрель кун давомида пойтахтимизда кучли шамол кутилмоқда, 12-17м/с. Бу эса ўз навбатида дарахт ва уларнинг шохларини синишига сабаб бўлиб, унинг остида ва яқинида турган автомобилларга зарар етказиши мумкин.
Тошкет шаҳар ҳокимлиги шу сабабли автомобилларингизни дарахтлардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишингизни илтимос қилмоқда.
Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ ҳам мулкингизга зиён етишини олдини олиш учун дарахтлар тагида ва реклама устунлари яқинида қолдирган автомобилларингизни хавфсизроқ жойга қўйишингизни сўради.
"Деразаларни маҳкам ёпинг. Ташқи токчадан гултуваклар ва бошқа буюмларни олишингизни тавсия этамиз. Электр билан боғлиқ узилишлар юзага келган тақдирда, маиший электр ускуналарингизни электр тармоғидан узиб қўйинг", дейилади ИИББ хабарида.