Тошкент шаҳрида Санкт-Петербург давлат университети филиали ташкил этилади

Тошкент шаҳрида Санкт-Петербург давлат университети филиали ташкил этилади

Тошкент шаҳрида Санкт-Петербург давлат университети филиали ташкил этилади

“Тошкент шаҳрида “Санкт-Петербург давлат университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги” Президент қарори (ПҚ–4942, 12.01.2021) қабул қилинди. 

Қарорга белгиланишича, филиал:

университетнинг алоҳида таркибий бўлинмаси ҳисобланади;

таълим фаолиятини 2021/2022 ўқув йилидан бошлайди;

кадрлар тайёрлашни кундузги, кейинчалик сиртқи ва бошқа таълим шаклида олиб боради;

битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунасидаги дипломини беради;

таълим жараёнини рус тилида, кейинчалик бошқа тилларда олиб боради.

Филиалга талабаларни ўқишга қабул қилиш давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Бунда, давлат гранти асосида таълим олган филиал битирувчилари уч йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш шарти билан Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ва ташкилотларига тақсимланади;

Қарорга асосан филиалда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассислари бўйича кадрлар тайёрланади:

1. Филология (шарқ тиллари бўйича);

2. Мамлакацҳунослик ва хорижий мамлакатлар иқтисодиёти (шарқ мамлакатлари бўйича);

3. Биотиббиёт (кимё, физика, психология ва бошқалар).

Изоҳ берилишича, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассислари рўйхатига буюртмачи ташкилотлар эҳтиёжларини ҳисобга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда “Санкт-Петербург давлат университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси билан келишган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.