Тошкент шаҳрида тадбиркордан 19 000 АҚШ доллари талаб қилган шахслар ушланди

Тошкент шаҳрида тадбиркордан 19 000 АҚШ доллари талаб қилган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДБҚнинг Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, “C.L.” хусусий корхонаси раҳбари Т.М. ва бошқалар “S.L.” корхонасининг тамаки маҳсулотларини ўзларининг корхонаси номидан Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит қилиб юбориш эвазига корхона вакили В.дан 19 000 АҚШ доллари талаб қилиб, акс ҳолда юкларни Ўзбекистон ҳудудидан ортга қайтариб юбориш ва шу орқали мулкка зарар етказиш билан қўрқитиб, талаб қилинган 19 000 АҚШ долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.