Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларга иссиқлик қачон берилиши маълум бўлди

Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларга иссиқлик қачон берилиши маълум бўлди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма иккинчи сессиясида 2020-2021 йиллардаги иситиш мавсумини бошлаш масаласи депутатлар томонидан атрофлича кўриб чиқилди.

Кенгаш қарорига кўра, 15 октябрдан Тошкент шаҳридаги ижтимоий объектларга, 17 октябрдан кўп қаватли хонадонларга иссиқлик таъминоти етказиб берилади.