Тошкент шаҳрининг марказий кўчалари ёпилмоқда

Тошкент шаҳрининг марказий кўчалари ёпилмоқда

Кириб келаётган Янги йил тантаналари муносабати билан  Тошкент шаҳри марказида байрам тадбирлар  ўтказилиши режалаштирилган. Шу  сабабдан жорий йилнинг 20 декабрь куни соат 06:00 дан  2021-йил 15-январь соат 00:00 гача  қуйидаги кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади

– Буюк Турон кўчасининг А.Навоий ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;

– Зарафшон кўчасининг А.Навоий ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;

– Истиқлол кўчасининг Буюк Турон кўчаси ва Амир Темур шоҳ кўчаси оралиғидаги қисми;

– Мустақиллик шоҳ кўчасининг Зарафшон кўчаси ва Амир Темур хиёбони оралиғидаги қисми.