«Тошкент сити» — махсус ҳудудми? Нега қурилиши деярли якунланган бинолар ҳамон ҳужжатсиз?

«Тошкент сити» — махсус ҳудудми? Нега қурилиши деярли якунланган бинолар ҳамон ҳужжатсиз?

АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида ушбу саволга Адлия вазири Русланбек Давлетов жавоб қайтарди:

«Агар бу ҳақда бирор бир тадбиркор субъевтик фикрини айтган бўлса, бу унинг ўз фикри. Махсус ҳудудлар «Иқтисодий ҳудудлар тўғрисида»ги қонун билан тартибга солинади, масалан, саноат билан боғлиқ эркин иқтисодий зоналар. Бошқа кимнингдир шахсий фикри расмий аҳамиятга эга эмас.

«Тошкент сити» ҳудудида ер ажратиш масалалари қонуний ҳал этилган. Қурилиш объектини қуришда лозим бўлган ҳужжатлар тури жуда кўп. Улар орасида қурилиш бошланмасдан тайёр бўладигани ҳам, қурилиш жараёни билан параллел тайёрланадиган ҳужжатлар ҳам бор.

Агар қайсидир қурилиш объектининг тайёр бўлиши керак бўлган ҳужжати ҳамон йўқ эканини аниқ айтадиган бўлсангиз, шунда унга қонуний баҳо бериш мумкин бўлади».