"Телебашня"ни чақмоқ уруши натижасида тепада турган байроқ ёниб кетди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент телеминорасини чақмоқ ургани акс этган видео тарқалди. ФВВ бу борада маълумот берди.

"Бугун, 23 май куни, тахминан соат 20:30 да, ижтимоий тармоқларда Тошкент телеминорасига қандай чақмоқ тушгани акс этган видео тарқалди. Бироқ минора чақмоқ уришидан зарар кўрмади, чунки бино бундай ҳодисалардан тўлиқ ҳимояланган. Муассаса нормал ишламоқда", дейилади маълумотда.