Тошкент туманида ‘кўча солиқчилари’ борми? хабари юзасидан муносабат билдирилди

Тошкент туманида ‘кўча солиқчилари’ борми? хабари юзасидан муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда “Тошкент туманида ‘кўча солиқчилари’ Чимкент йўлини тўсиб, жанжал қилишмоқда” изоҳи билан видео хабар тарқатилди. Мазкур ҳолат Тошкент тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўрганилиб, кўрилган чоралар натижасида гумонланувчилар ушланди.

Маълум бўлишича, кеча 24 декабрь куни 20-33 ёш орасидаги уч нафар шахс (соат тахминан 01:30) Тошкент тумани “Чимкент йўли” кўчасида жойлашган озиқ-овқат дўконига харид учун киришади.

Улар дўконга кирганда туман “Сирғали” маҳалласида яшовчи 25-31 ёш орасидаги уч нафар ёшлар билан ўзаро навбат талашиб, жанжаллашиб қолади. Дўкондан чиққач аҳоли тинчлигини бузиб, йўлнинг қатнов қисмида бир-бирларини автотранспорт воситаларини сиқиб тўхтатиб, жанжални давом эттиришади.

Мазкур ҳолатда юзасидан Тошкент туман ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, жанжалда иштирок этган олти нафар шахс ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган.

Жанжал вақтида икки ҳайдовчидан бошқа шахслар мастлик ҳолатида бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ишлар олиб борилмоқда.