“Тошкент-Урганч-Тошкент” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилади

“Тошкент-Урганч-Тошкент” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилади

Йўловчиларнинг талабларини инобатга олиб, уларга янада кўпроқ транспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида 2021 йил 25 октябрдан бошлаб, 662/661-сонли “Тошкент-Урганч-Тошкент” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилади.

Ҳаракат жадвалига кўра “Тошкент-Урганч” йўналишида ҳаракатланадиган 662-сонли йўловчи поезди ҳафтанинг душанба, чоршанба ва жума кунлари эрталаб соат 09:20 да Тошкент жанубий темир йўл вокзалидан;

“Урганч-Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган 661-сонли йўловчи поезди эса ҳафтанинг сешанба, пайшанба ва шанба кунлари эрталаб соат 07:10 да Урганч темир йўл вокзаладиган қатновини амалга оширади.