“Тошкент-Урганч-Тошкент” йўналишида яна қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

“Тошкент-Урганч-Тошкент” йўналишида яна қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

Йўловчиларга, айниқса, талабаларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида 2022 йил 4 январдан 9 январгача “Тошкент-Урганч-Тошкент” йўналишида 556/555 сонли қўшимча йўловчи поездларининг қатнови йўлга қўйилади. Ҳаракат жадвалига кўра “Тошкент-Урганч” йўналишидаги 556-сонли йўловчи поезди 2022 йил 4, 6, 8 - январь кунлари соат 23:00 да Тошкент жанубий темир йўл вокзалидан, “Урганч-Тошкент” йўналишида ҳаратланадиган 555-сонли йўловчи поезди эса 2022 йил 5, 7, 9 - январь кунлари соат 19:30 да Урганч темир йўл вокзалидан қатновини амалга оширади.

Шу сабабли 2022 йил 7 январь куни “Андижон-Хива” йўналишида ҳаракатланадиган 656 сонли йўловчи поездининг ҳаракат жадвалига 1 кунлик ўзгартириш киритилади. 

Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.