Тошкент ва Қашқадарё янги ташкил этилган корхоналар сони бўйича етакчилик қилмоқда

Тошкент ва Қашқадарё янги ташкил этилган корхоналар сони бўйича етакчилик қилмоқда

Республикамизда 2021 йил январь-июль ойларида (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) жами 61 612 та корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилган. Давлат статистика қўмитаси бу ҳақда маълумот берди. 

Бу ўтган йилнинг мос даврига қараганда 6 301 тага кўп.

Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхоналар сони:

- Тошкент шаҳри – 10 296 та

- Қашқадарё вилояти – 7 186 та

- Самарқанд вилояти – 6 322 та

- Фарғона вилояти – 5 438 та

- Тошкент вилояти – 5 249 та

- Наманган вилояти – 3 838 та

- Андижон вилояти – 3 681 та

- Сурхондарё вилояти – 3 622 та

- Бухоро вилояти – 3 501 та

- Қорақалпоғистон Р. – 2 859 та

- Жиззах вилояти – 2 771 та

- Хоразм вилояти – 2 685 та

- Навоий вилояти – 2 663 та

- Сирдарё вилояти – 1 501 та