Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилояти Чиноз туманида Прокуратура биноси олдида бир аёл ўзига ва фарзандларига ўт қўймоқчи бўлди
4.03.2022 09:20,  
169

Чиноз туман прокуратураси олдида ўзини ёқмоқчи бўлган аёл билан боғлиқ ҳолат юзасидан кўпчилик мурожаат қилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қисқача маълумот. Маълум бўлишича, видеодаги аёл Г.Ходжанова. Унга суд қарори билан С.Ходжановдан алимент ундириш белгиланган.

Қарздор 2022 йил 1 февралга қадар ҳар ойда 550.000 сўмдан алимент пулларини тўлаб келган. 

Шунингдек, аёл яшаш учун Каттатепалик МФЙда жойлашган хонадонга киритиб қўйилган.

Г. Ходжанова шунга қарамай 25 февраль куни прокуратура биноси олдига 3 нафар фарзанди билан келиб, ижро ҳаракатлари олиб борилмаганини айтиб, ўзини ва болаларини «бензин» билан ёқмоқчи бўлган. 

У ўзи ва болалари атрофига «бензин» сепиб ёққан вақтида ходимларнинг ҳаракати билан ёнғин бартараф этилган ва ҳеч ким зарар кўрмаган.

Ҳозирда Г. Ходжанованинг руҳий ҳолати мутахассислар томонидан ўрганилмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан