Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида яшовчи фуқаронинг уйидан гиёҳванд модда топилди

Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида яшовчи фуқаронинг уйидан гиёҳванд модда топилди

Ўртачирчиқ тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 1967 й.т. Ўртачирчиқ тумани, "Янгийўл" маҳалласида яшовчи фуқаро К.Р.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, вазни 10,6 грамм "марихуана" гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди. Бу ҳақида ИИВ ЖҚББ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси хабар бермоқда.

Ҳолат юзасидан К.Р.га нисбатан Ўртачирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодекснинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.