Тошкент вилояти туман ва шаҳарларининг ҳудудий чегаралари кўриб чиқилади

Тошкент вилояти туман ва шаҳарларининг ҳудудий чегаралари кўриб чиқилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, депутат Одилжон Тожиевни маълум қилишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши қарори билан, бугун Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтиши белгиланди.

Йиғилишда бир қатор қонун лойиҳалари муҳокамаси бўлиб ўтади. Хусусан, Тошкент вилоятининг Оққўрғон, Оҳангарон, Бекобод, Бўстонлиқ, Бўка, Зангиота, Юқори Чирчиқ, Қибрай, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Янгийўл туманлари ва Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Янгийўл, Бекобод шаҳарлари чегараларини ўзгартириш масаласи депутатлар муҳокамасига киритилган.

Депутат О.Тожиевни алоҳида қайд этишича, ушбу масала тегишли комиссиялар томонидан жиддий ўрганилган, аҳолини фикри олинган ва қонунчиликда белгиланган тартибга кўра Халқ депутатлари маҳаллий ва ҳудудий кенгашларда муҳокама қилиниб, қарорлар қабул қилиниб, Ҳукумат томонидан Қонунчилик палатасига киритилган.