Тошкент вилояти ёшларига 5,531 гектар ер майдони ажратилади

Тошкент вилояти ёшларига 5,531 гектар ер майдони ажратилади

Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган ПҚ-20-сонли қарорга кўра, деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини очиқ танлов орқали ижарага беришда «дафтар»ларда рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга алоҳида устуворлик белгиланган.

Мазкур қарор ижроси юзасидан Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси маълумотига кўра, тошкент вилоятининг «дафтар»ларда рўйхатда турувчи жами 38,067 нафар ёшларига вилоят ҳудудининг 15 та туманидан балл бонитети ўртача 60 дан кам бўлмаган, жами 5,531 гектар ер майдони ажратилади.

Бундан кўзланган мақсад, ёшларни банд қилиш, аҳолининг даромад топиш ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилишида деҳқон хўжаликлари улушини ошириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини оширишдир.