Тошкент вилоятида 100 га яқин таълим муассасаси карантинга олинди

Тошкент вилоятида 100 га яқин таълим муассасаси карантинга олинди

Тошкент вилояти ҳудудларида 891 та умумий ўрта таълим мактаби мавжуд бўлиб, жорий йилнинг 26 апрель куни ҳолатига кўра 72 та умумтаълим мактабларининг 100 нафар ўқувчи ва 42 нафар ўқитувчисида коронавирус инфекцияси аниқланган. 64 та мактаб тўлиқ, 8 та умумтаълим мактаби 11-синфлари онлайн таълимга ўтказилган.

Вилоятда мактабгача таълим ташкилотлари 514 та бўлиб, 9 та боғчада коронавирус инфекцияси аниқланган. 7 та МТТ тўлиқ, 2 та гуруҳ онлайн режимга ўтказилган. Шунингдек, Бўстонлиқ туманидаги 1,2-сонли касб-ҳунар мактаблари, Чирчиқ шаҳридаги Чирчиқ тиббиёт техникуми, ЧДПИ академик лицейи, Чирчиқ давлат педагогика институти, Тошкент давлат Жисмоний тарбия университети, 7-сонли мусиқа ва санъат мактаби, Олмалиқ шаҳридаги МиСИС, И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети филиалидаги 1 та гуруҳ ҳозирги кунда иш фаолиятини онлайн режимда олиб бормоқда.

Тошкент вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси берган маълумотига кўра, 26 апрель куни вилоятда 55 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган.