Тошкент вилоятида 13 ёшли қиз номаълум газдан заҳарланиб, вафот этди

Тошкент вилоятида 13 ёшли қиз номаълум газдан заҳарланиб, вафот этди

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида 3 нафар аёл номаълум газдан заҳарланди.

2021 йил 5 ноябрь куни Адолат маҳалласи Фурқат кўчаси 11-уйда яшовчи 55 ёшли А.Б., 26 ёшли М.М. ва 13 ёшли А.М. номаълум газдан заҳарланиш бахтсиз ҳодисаси билан Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли шошилинч тез ёрдам бўлимига олиб келинган.

Аммо, эртаси куни 2008 йилда туғилган А.М. шифохонада вафот этган.

Ўрта Чирчиқ туман ҳокимининг қарорида келтирилишича, туманда бахтсиз ҳодиса содир бўлганда унинг сабабларини текшириш бўйича дастлабки зарур чораларни кўриш, бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш комиссияси таркиби тасдиқланди.